Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.
Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.
Хитойнинг CAMC Engineering компанияси Қашқадарё вилоятидаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Улар орасида Китобда сайёҳлик зонаси ташкил этиш, осма дор йўли қуриш ва бошқалар бор.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Хитойда JAC Motors компанияси билан автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказди. У Хитойнинг яна икки автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан учрашмоқчи.
Қарши давлат университети талабаси вилоят ҳокими билан учрашувда танқидларга жавоб қайтарувчи блогерлар жамоасини тузиш таклифини берди. Қашқадарё раҳбари Муротжон Азимов эса унинг шу таклифи учун ҳокимликка ишга олинишини маълум қилди.
Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 9 ойида 552 та коррупцион жиноятлар (ўтган йилга нисбатан 114 тага кўп) содир этилди. Муротжон Азимов вилоятда ҳокимлик, молия ва ғазначилик бошқармаси ходимларидан 34 нафари тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатида ишлаётганини очиқлади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.
2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Муротжон Азимов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Қашқадарё вилояти ҳокимияти Самарқанд вилоятига олиб кетилаётган чигит маҳсулотлари ортилган учта юк машинаси тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун тўхтатиб қолинганини маълум қилди. Аввалроқ, Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова шикоят қилиб, Қашқадарё ҳокимининг оғзаки топшириғи билан вилоятлар чегарасида чигит ушлаб турилганини таъкидлаганди.
Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова Қашқадарёдан Самарқанд вилоятига чигитни олиб ўтишни гуёки тақиқлаш тўғрисида оғзаки кўрсатма бергани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов устидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, вилоят раҳбари унинг SMS хабарларига жавоб бермаган ҳамда унинг тўрт кун давомида юкни ўтказиш масаласини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари зое кетган.
Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг